Косонсой тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан “БИЗ КЕЛДИК” шиори остида МФЙ вакиллари ва жойлардаги туман ҳокимининг ёрдамчилари ҳамкорлигида туманнинг барча худудларида “сайёр давлат хизматлари” тадбирларни мунтазам ўтказиб келмоқдалар.
Мазкур тадбирлар жорий октябр ойида туманнинг “Гузар”, “Ровот”, ”Учқўрғон”, “Гўрмирон”, ”Боғ”,”Сой бўйи” “Чиндовул”,”Ширинбулоқ”, «Бешкетмон”, МФЙлар худудларида 8 маротаба ташкил этилди.
Тадбирлар давомида қуйидаги 797 та давлат хизматлари кўрсатилди:
-“Тендер савдо”ларда ер майдонлари олган 230 нафар фуқаролар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳкон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди;
— 76 нафар фуқароларга ер майдони савдоларида иштирок этиш ва бошка давлат хизматлари олишда фойдаланиладиган электрон рақамли имзо калити олиб берилди;
— 108 нафар фуқароларга фарзандларини болалар боғчасига йўлланмалар олиш бўйича аризалари олинди;
— 25 нафар фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизимига уланиб берилди;
-358 нафар фуқароларга жорий этилган 50 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди
Давлат хизматлари маркази томонидан бу каби “сайёр давлат хизматлари” тадбирлари қолган худудларда хам мунтазам ташкил этиб борилмоқда.