Косонсой туман адлия бўлими Давлат хизматлари марказининг

2022 йилдаги  фаолият сарҳисоби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПФ-89-сон Фармонига асосан  Республикадаги барча давлат хизматлари марказлари барча ҳуқуқ ва ваколатларини сақлаган ҳолда туман (шаҳар) адлия бўлимлари тузилмасига ва бўйсунувига ўтказилади.

Жумладан Косонсой тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан ўтган  2022 йилда бир қанча ижобий ишлар амалга оширлди.

Хусусан:

-2022 йил давомида марказга 57 202 та мурожат келиб тушди, улардан 3047 таси тадбиркорлик субъектларни давлат (қайта) рўйхатидан ўтказишга  ва 54 155 таси жорий этилган  давлат хизматларига оид хисобланади.

Янги ташкил этилган 2540 та тадбиркорлик субъектларини:

-304 тасини юридик шахс маыомидаги тадбиркорлик субъектлари(МЧЖ,хусусуий корхона ва бошқалар)

-431 таси якка тартибдаги тадбиркорлар;

-1805 таси  юридик шахс бўлмагна деҳқон хўжаликлари  ҳисобланади.

 Республикамизда жорий этилган 200 тадан ортиқ  давлат хизматларидан туман ахолисига  марказ томонидан 186 та давлат хизматлари  кўрсатилди.

 Ушбу кўрсатилган  54 155 та давлат хизматларидан 48 541 таси  бевосита  марказ орқали ва  қолган 8 661 таси MY.GOV.UZ тизим орқали келиб тушган мурожаатлари хисобланади.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2427 нафар фуқаролар ўз уйидан чиқмаган холда шахсий телефон қурилмаси ёрдамида  OneID ва  «Электрон ҳукумат» тизимлари орқали ўзига оид хужжат ва маълумотларни олиш  имкониятини берувчи Мобил-ID тизимига 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан аъзо қилиниши таъминланди.

     Мобил-ID тизимига бепул аъзо қилиш ишлари марказдан ташқари тумандаги  кўплаб таълим ва тиббиёт муассаларида сайёр тарзда амалга оширилди

Марказ томонидан йил давомида “Биз ўзиммиз келдик” шиори остида туманни олис худудларида 119 маротаба ташкил этилган “Сайёр давлат хизматлари тадбири” давомида 1 348 та тадбиркорлик субъектлари  рўйхатдан ўтказилди ва 2 628 та   давлат хизматлари кўрсатилди ҳамда                     1 201 нафар фуқаролар Мобил-ID тизимига бепул аъзо қилинди.             

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.