Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларининг кафолатларини мустаҳкамлаш, уларга инклюзив (қулай)мухит яратиш, уларнинг хама аҳолининг барча қатламлари каби тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлишларини тўлиқ таъминлаш хамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларида иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 74-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорни давлат хизматлари маркази сохасида ижро этилишини таъминлаш юзасидан Косонсой туман Адлия бўлими Давлат хизматдари марказида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
1.I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи бир нафар фуқаро учун давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланишда имтиёз берилиши йўлга қўйилди;
2.Марказда кўзи ожиз фуқароларни давлат хизматлари олиш ва соҳага оид маълумотни олиши учун “Брайл” алифбосидаги стенд ўрнатилди;
3.Марказда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларни йўлда кузатиб борувчи бир нафар фуқароларга навбатсиз холда:
-14 август куни Юксалиш МФЙ худудида яшовчи гурух ногирони К.Пайзиллаевга унинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти давлат рўйхатидан ўтказиш ва унга ЭРИ калит олиш ишлари;
-13 август куни “Қорасув” МФЙ худудида яшовчи 1 гурух ногирони М.Абдуллаевга электрон рақамли имзо қалити олиш ишлари «Сайёр давлат хизмати» тартибда хизмат кўрсатилди
-16 август куни “Боғ” МФЙ худудида яшовчи 2 гурух ногирони Э.Ибрахимовга электрон рақамли имзо қалити олиш ва ўзи яшаб турган турар-жойини кадастр паспортини шакллантириш давлат хизматлари навбатсиз кўрсатилиши таъминланди.
Марказ томонидан келгуси фаолият давомида ПҚ-74-сонли қарори талаби бўйича марказда ногиронлиги бўлган шахсларга навбатсиз давлат хизматларини кўрсатиб боради.