2024 йил ноябр санасидан ўзини ўзи банд қилганлар рўйхати кенгаяди, энди «коробка» уйлар учун ҳам субсидия берилади, шифокорлар етишмаган ҳудудларда талабалар ишга олинади, кўп квартирали уйлардаги умумий майдонга қўшимча объект қуриш тақиқланади, ёшларга компьютер хариди учун кредит берилади
ХУСУСАН:
1. «Коробка» ҳолатидаги уй-жойлар учун субсидия ажратила бошланади
Республика Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-377 сонли қарори асосида хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.
2. Шифокорларга эҳтиёж мавжуд ҳудудларда талабалар ишга олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 561-сонли қарори асосида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлаган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўради.
3. Никоҳ тузиш учун аризалар эксперимент тариқасида ДХМ орқали қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарорига кўра, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.
4. Ёшларга компьютер хариди учун 7,5 млн сўмгача истеъмол кредити берилади
Республика Президентининг 2022 йил 12 августдаги ПҚ 630- сонли қарорига мувофиқ, IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.
5. Ҳайдовчиларга бериладиган тиббий маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги [393-сон] қарорига кўра, ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларнинг автомототранспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантирилади ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.
6. Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади
Президентнинг 2022 йил 30 августдаги [ПҚ-366-сон] қарори билан томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан субсидия ажратилади.
Косонсой тумани ДХМ шуба мудири У.Муйдинова