Пешқадам «Навбаҳор» амалдаги чемпион «Пахтакор»га қарши. Суперлига 17-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тур учрашувлари 28—30 август кунлари бўлиб ўтади. ПФЛ матбуот хизмати ўйинларнинг бошланиш вақтларини эълон қилди.

Турнинг марказий ўйини турнир пешқадами «Навбаҳор» ва амалдаги чемпион «Пахтакор» ўртасида кечади. «Насаф» ўзида «Локомотив»ни қабул қилса, «Сўғдиёна» «Олимпик» майдонида меҳмон бўлади.

Суперлига

17-тур баҳслари

28 август, якшанба

«Насаф»—«Локомотив» 19:00

«Навбаҳор»—«Пахтакор» 19:00

«Динамо»—«Бунёдкор» 19:00

29 август, душанба

«Олимпик»—«Сўғдиёна» 19:00

«ОКМК»—«Сурхон» 19:00

«Нефтчи»—«Қизилқум» 19:00

30 август, сешанба

«Металлург»—«Қўқон-1912» 19:00

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.