
“Роналдуни Австралияга олиб келишга қизиқиш билдирганимиз рост. Шубҳасиз, бу қийин масала, лекин бизда кўриб чиқишга арзийдиган таклиф бор», дейди Австралия Футбол Лигаси бош директори Денни Таунсенд.
Маълумот ўрнида, Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги собиқ жамоадоши Нани Австралия чемпионатида тўп суради.
Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» 37 ёшли португалиялик футболчи билан хайрлашмоқчилиги маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг журналист Пирс Морганга берган интервьюсидан сўнг унинг хизматларига қизиқиш билдираётган клублар сони янада ошди.